Қабул бўйича энг асосий янгиликлар – содда тилда – Platina Podcast
ОТМга ўқишга кириш бўйича янги фармонни содда ва халқчил тилда тушунтириб берамиз.
Жамият
27 май 2024 йил
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул жараёнини мақбуллаштириш бўйича эълон қилинган президент фармони ҳақида Platina Podcast’нинг навбатдаги сонида суҳбатлашдик.
Олий таълим тизимида кутилаётган қуйидаги ўзгаришларни содда ва халқчил тилда тушунтиришга уриндик:
- квоталар бакалавр ва магистратура бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқланади;
- давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи гранти ва таълим гранти шаклида берилади;
- 2024/2025 ўқув йилидан қабул қилинган талабаларга грант бир йилга амал қилади;
- грантлар юқори кўрсаткичларга эга талабалар орасида табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади;
- ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ўқиш даври учун тўлиқ берилади;
- магистратурага қабул учун талаб қилинадиган тил сертификатлари даражаси юмшатилади.
Батафсил видеода танишишингиз мумкин.