Европа лигаси: "Аталанта" Германия чемпионини тор-мор этди
Италия клуби ҳал қилувчи ўйинда рақиби дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.
Спорт
23 май 2024 йил

Ирландия пойтахти Дублинда кечган Европа Лигаси финалида Италиянинг "Аталанта"си Германиянинг "Байер"клубини йирик ҳисобда таслим этди ва мусобақа ғолибига айланди.
Италия жамоаси Германия чемпиони дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.
"Аталанта" (Италия) – "Байер" (Германия) 3:0
Голлар: 1:0 – 12 Лукман, 2:0 – 26 Лукман, 3:0 – 75 Лукман.
Шу тариқа "Аталанта" Европа лигаси 2023-2024 мавсуми ғолибига айланди.
Таъкидлаш керакки, ўтган мавсумда мусобақада Испаниянинг "Севиля" жамоаси "Рома"ни енгиб турнир ғолиби бўлганди.