platina.uz

Буюк Британияда июлда умумий сайловлар ўтказилади

Бош вазир Риши Сунак парламент тарқатиб юборилишини эълон қилди. Унинг айтишича, "ҳар бир овоз учун қаттиқ кураш бўлади". 

Жаҳон
23 май, 10:06
Буюк Британияда июлда умумий сайловлар ўтказилади

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак 4 июлда умумий сайлов ўтказилишини эълон қилди. Сунак аввалроқ монархдан 30 май куни парламентни тарқатиб юборишга рухсат олган.

Сунак инглизларга мурожаат қилар экан, мамлакатнинг ички муаммолари ва хавфсизлик масалалари ҳақида гапирди. У Украинадаги иқтисод, миграция ва уруш билан боғлиқ мавзуларга тўхталди.

"Душман давлатлар чегараларимиз яхлитлигига таҳдид қилиш учун миграциядан қурол сифатида фойдаланмоқда", - деди Британия Бош вазири.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг келажаги қандай бўлишини ҳал қилиш вақти келди. Сунак унинг кабинетида аниқ режа борлигини айтди ва британияликлардан "Кимга ишонасиз?" деган саволга жавоб беришни сўради.

Сунак кейинги бир неча ҳафта ичида ҳар бир овоз учун курашишини айтди.

Мухолифатдаги лейбористлар етакчиси Кей Стармернинг айтишича, бутун мамлакат сайлов эълон қилинишини кутган. Унинг айтишича, "жамият ва давлатни ўзгартириш вақти келди”. Стармер сайлов кампаниясини яхшироқ келажакни таъминлаш учун имконият деб атади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги бош вазир Риши Сунак 2022 йил октябрдан буён бош вазир лавозимини эгаллаб келади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+