Транспорт прокуратураси вертолётларни ўрганишни бошлади
Транспорт прокурори Икром Наримов жойларга чиқиб, ҳаво кемалари ҳолатини кўздан кечирди.
Транспорт прокуратураси раҳбарияти вертолётларни ўрганишни бошлади.
Транспорт прокурори Икром Наримов раҳбарлигида, “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ раҳбари С.Ирмухамедов ва бошқа масъуллар иштирокида авиация фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳаво кемаларида йўловчиларга намунали хизмат кўрсатиш ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишда, Республика худудида маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни ички авиақатновларда ташишни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш, “SILK AVIA” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари сонини ошириш, соҳани рақамлаштириш борасидаги топшириқларни муддатида бажарилишини таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокати туфайли вафот этганди. Расмий хабарга кўра, ноқулай об-ҳаво бунга сабаб бўлган.