
Самарқандда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
Самарқандда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Мудофаа вазирлиги мазкур хабарни тасдиқлади.
17 ноябр куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Ми-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учради.
Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.