Ўзбекистон делегацияси Раисийнинг дафн маросимида қатнашади
Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
Сиёсат
21 май 2024 йил
Эртага Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни президент Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокати оқибатида вафот этди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу ҳодиса юзасидан ҳамдардлик билдирди.
Раисийнинг дафн маросими 23 май куни Машҳадда бўлиб ўтади. Навбатдаги президент сайлови эса 28 июн санасига белгиланган.