Эронда навбатдаги президент сайлови санаси аниқ бўлди

Марҳум президент Иброҳим Раисийнинг дафн маросими 23 май куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади. 

Жаҳон
21 май, 16:50
Эронда навбатдаги президент сайлови санаси аниқ бўлди

Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 28 июн куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди. 

Президент Иброҳим Раиси авиаҳалокатда вафот этгач, унинг вазифалари биринчи вице-президент Муҳаммад Мухбирга ўтди. Улар парламент спикери ва суд ҳокимияти раҳбари билан биргаликда янги президент сайловини ташкил этиши керак бўлган махсус кенгаш туздилар. Ушбу кенгашнинг биринчи йиғилиши душанба куни бўлиб ўтди, унда сайлов санаси аниқланди. Сайловлар 28 июнь, жума куни бўлиб ўтади.

Бу ўринга номзодлар 30 майдан 3 июнгача ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин. Кейин улар Ички ишлар вазирлиги ва Кузатув кенгаши (Васийлар кенгаши) томонидан талабларга мувофиқлиги текширилади. Гап шундаки, Эронда президентликка номзодлар учун муайян чекловлар мавжуд. Улар 40 ёшдан 75 ёшгача бўлган, келиб чиқиши эронлик ва "муносиб таржимаи ҳоли" бўлган, камида магистр даражасидаги илмий даражага ва раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлган Эрон фуқароси бўлишлари мумкин. Дарвоқе, Эроннинг олий раҳбари бу босқичда исталган номзодни рад этиши мумкин.

Текширувлардан муваффақиятли ўтганлар президентлик учун курашга қўйилади. Сайловолди ташвиқоти 12-27 июн кунларига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, вертолёт ҳалокати сабаб вафот этган марҳум президент Иброҳим Раисийнинг дафн маросими индинга, 23 май куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+