Халқаро жиноят суди прокурори Нетаняҳуни қамоққа олишни талаб қилди

Исроил ушбу халқаро суд юрисдикциясини тан олмайди. Прокурор шунингдек, мудофаа вазири Йоав Галант ва ҲАМАС етакчисини ҳам ушлашни сўраган. 

Жаҳон
20 май, 17:29
Халқаро жиноят суди прокурори Нетаняҳуни қамоққа олишни талаб қилди

Халқаро жиноят суди Бош прокурори Карим Хон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва ҲАМАС етакчиси Исмаи Ханияни ҳарбий жиноятларда айблаб ҳибсга олишга талаб қилди.

Хоннинг сўзларига кўра, уларнинг ҳар иккаласи ҳам камида 2023 йил 7 октябрдан бошлаб уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши керак, бунинг учун асослар мавжуд.

Нетаняху аввалроқ Халқаро жиноий суд ҳукумат амалдорларини ҳибсга олиш учун ордер берса, бу тарихий миқёсдаги жанжал бўлишини айтган эди.

Сўнгги кунларда Исроил расмийлари халқаро суд ҳукумат амалдорларини ҳибсга олиш учун ордер тайёрлаётганидан хавотир билдирганди, бу Ғазо уруши бошланганидан бери Исроилга қарши кўрилган энг жиддий халқаро ҳуқуқий чоралар бўлади.

Жисмоний шахсларни уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидда айблаш ваколатига эга бўлган суд, ҲАМАСнинг 7 октябрдаги трансчегаравий ҳужуми ва Исроилнинг Ғазога босқинини текширмоқда. 

Исроил ушбу халқаро суд аъзоси эмас ва унинг юрисдикциясини тан олмайди, лекин Фаластин ҳудудлари 2015 йилда Рим статусига аъзо давлат сифатида қабул қилинган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+