Тошкентда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари қай тартибда ўтиши аниқ бўлди

25 май куни Тошкентда истироҳат боғлари соат 21:00гача, жамоат транспорти эса 23:00гача фаолият юритади.

Жамият
17 май, 11:45
Тошкентда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари қай тартибда ўтиши аниқ бўлди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов пойтахт мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича фармойишни имзолади

Айтилишича, тадбирлар 25 май куни соат 9:00 дан 10:00 гача 1-4 ва 9-11 синф ўқувчилари иштирокида ўтказилади. Тадбирларда бирламчи тиббиёт воситалари бўлиши ва бегона шахсларнинг мактаб ҳудудига кирмаслиги чоралари кўрилади. Ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар олиш, кафе ва ресторанларда тадбирлар ташкил этишни олдини олиш чоралари кўрилади. 

Миллий гвардия ва ИИББ хавфсизлик чора-тадбирларини кўради, "Сўнгги қўнғироқ"да маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси каби мутасаддилар ҳам иштирок этади. 25 май куни Тошкентда истироҳат боғлари соат 21:00гача, жамоат транспорти эса 23:00гача фаолият юритади. Шу муносабат билан пойтахтдаги аттракционлар ҳолати масъуллар томонидан ўрганиб чиқилади. 

Ҳар бир мактабга ҳокимлик мутасаддилари бириктирилган ва фармойиш иловасида жадвалга кўра тақсимот амалга оширилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввал Мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги ҳам "Сўнгги қўнғироқ" бўйича тавсиялар билан чиққанди. Унда айтилишича, битирувчилар иштирокида "Битирув кечалари" ўтказиш тақиқланади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+