Сирдарё ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди
У 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти ва 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган.
Хўжамов Бобур Алишер ўғли Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Бобур Хўжамов 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти ва 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Ушбу тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.
Аввал Акмал Мирзаев ҳам Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.