platina.uz

Ётоқхона муаммоси 2027 йилгача ҳал этилиши кутилмоқда

Олий таълим вазирлиги расмийлари мазкур масала бўйича саволга жавоб қайтарди. 

Жамият
9 май, 13:28
Ётоқхона муаммоси 2027 йилгача ҳал этилиши кутилмоқда

Олий таълим вазирлиги матбуот анжуманида Ўзбекистонда талабалар учун ётоқхоналар етишмаслиги бўйича саволга вазирлик томонидан жавоб берилди.

"Тўғри 2 йил аввал талабалар турар жойлари билан боғлиқ муаммолар бўлган. Бизда бу муаммонинг ечими сифатида режалар бор. Хусусан, давлат дастури (Ўзбекистонни 2030 йилгача ривожлантириш дастури) бўйича ҳам режамиз бор. Бу йил ҳам (агар адашмаётган бўлсам) давлат хусусий шерикчилиги асосида талабалар учун 27 минг ўриндан иборат турар жойлар тайёрланяпти. Бу бўйича муаммо бўлади деб ўйламайман. Кейинроқ мазкур йўналиш бўйича ҳам аниқ маълумот берамиз"— Олий таълим вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев.

Ушбу масала юзасидан вазир Қўнғиротбой Шариповнинг қўшимча қилишича, 2027 йилгача ётоқхонага бўлган эҳтиёж тўлиқ қондирилади, бу бўйича аниқ режалар бор.

Аввалроқ вазирлик расмийси стипендия ошиши бўйича саволга жавоб берганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+