platina.uz

Олий таълим коррупция рейтингида нега қониқарсиз натижа қайд этмоқда?

Вазир Қўнғиротбой Шарипов бунга нима сабаб бўлганини маълум қилди. 

Жамият
9 май, 15:00
Олий таълим коррупция рейтингида нега қониқарсиз натижа қайд этмоқда?

Олий таълим вазири тузилманинг коррупцияга қарши курашиши рейтинги борасидаги кўрсаткичларига изоҳ берди.

Матбуот анжуманида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023 йил якуни учун тузилган рейтингда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг “қониқарсиз натижа кўрсатгани тушунтирилган.

"Хабарингиз бор, ўтган йилнинг октябр ойидан бошлаб янги йилгача бизнинг вазирликдаги кўпчилик ходимлар бошқа вазирликка ўтиб кетишди. Антикоррупция агентлигининг ушбу рейтингни тузишдаги баъзи сўровлари бўш қолган. Шунинг учун бажарилмаган деб туриб, баҳоланган. Насиб қилса, бу йил рейтингда бизнинг кўрсаткичимиз яхши бўлади" — деди вазир Қўнғиротбой Шарипов.

Аввалроқ талабалар ётоқхонаси ва стипендияси билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+