platina.uz

Тошкентда тарихий сурат рекорд нархга сотилди

Ундан тушган маблағга онкологик бемор болалар учун янги электрокоагулятор сотиб олинади. 

Жамият
8 май, 13:27
Тошкентда тарихий сурат рекорд нархга сотилди

Тошкентда тарихий сурат рекорд нарх - 45 миллон сўмга сотилди. Бу ҳақда журналист Аброр Зоҳидов маълум қилди.

100 минг сўмга баҳолаб, кимошдига қўйилган сурат 45 млн сўмга сотилди.

У тадбиркор Бекзод Маматқулов томонидан харид қилинди. Тушган маблағ "Сен кучлисан" лойиҳаси доирасида болалар онкологияси шифохонасига зарур ускуна харид қилиш учун йўналтирилади.

Номаълум рассомнинг номаълум картинаси аваал ҳам бир неча марта аукционларда сотилган ва қайта ҳадя этилган. Охирги марта 2023 йилда “Эрудит” ижодий маркази томонидан 8 млн сўмга харид қилинди ва сурат уларга бутунлай топширилган. Аммо кейинчалик сурат яна қайта ҳадя қилинган. Маълумотларга кўра, сурат 62 йиллик тарихга эга.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+