Машҳур боксчиларнинг қўлқопи рекорд суммага сотилди
Тушган маблағ бемор болалар учун хайрия қилинади.
Жамият
21 май 2024 йил

Тошкентда машҳур спортчилар Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовларнинг имзоланган бокс қўлқоплари кимошди савдосига қўйилди.
Журналист Аброр Зоҳидовнинг хабар беришича, ушбу қўлқоплар рекорд 50 миллион сўмга сотилган. Харидор АҚШда яшовчи ўзбекистонлик Акмалжон Жумабоевдир.
Ушбу маблағ "Сен кучлисан" лойиҳаси доирасида бемор болалар учун сарфланади.
Аваалроқ Тошкентда тарихий сурат рекорд нарх - 45 миллон сўмга сотилганди.