Бобур Омонов Паралимпия рекордини ўрнатди
Ўзбекистонлик спортчи ядро улоқтириш дастурида ғолиб чиқиб, икки карра чемпионга айланди.
Спорт
2 сентябрь, 16:34
Бобур Омонов – икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш дастурида қатнашган Бобур Омонов 14.32 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Эътиборлиси, Омонов ушбу натижаси орқали ўзи томонидан 2021 йил Токиода ўрнатилган Паралимпия ўйинлари рекордини ҳам янгилади.
Маълумот учун, Бобур Омонов бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам чемпионликни қўлга киритган.