platina.uz

Қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Тожикистон фуқароларидан бири оёғидан яраланган бўлиши мумкин.

Жаҳон
8 май, 9:21
Қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди

Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма содир бўлгани хабар берилди.

24.kg Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига асосланиб ёзганидек, 7 май куни тушдан кейин Баткен вилоятининг Оқ-Босого қишлоғи яқинида Қирғизистон чегара хизмати Тожикистон фуқаролари Қирғизистон ҳудудида чорва молларини боқиб юрган 250 нафар чўпонни пайқаб қолган. Чўпонлар мол боқаётган ҳудуд давлат чегара чизиғидан 300 метрни ташкил этган. Чўпонлар чегарачиларнинг ҳудудни тарк этиш талабига эътибор бермаган.

"Чўпонлардан бири чегарачи томон бир неча марта ўқ узган, вазият кескинлашувининг олдини олиш мақсадида Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган, шундан сўнг чўпонлар Тожикистон ҳудудига қочиб кетишган", — дейилади хабарда.

Чегарачилар жабрланмаган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Тожикистон фуқароларидан бири оёғидан яраланган бўлиши мумкин. Томонлар чегара вакилларининг учрашуви кутилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+