platina.uz

Тошкентдаги Усмон мусъҳафи реставрация қилинади

Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилган. 

Жамият
2 май, 15:02
Тошкентдаги Усмон мусъҳафи реставрация қилинади

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Усмон мусъҳафи қўлёзмасини бориб кўрди.

Президент топшириғига кўра, Тошкентда ЮНEСКО томонидан "Жаҳон Хотираси" рўйхатига киритилган Усмон мусъҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган.

"Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз" дея ёзади Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Усмон мусъҳафи қадимий қўлёзма саналади, унинг ёзилиши учинчи халифа Усмонга нисбат берилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+