Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади

Президент бугун маслаҳатчилар, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Иқтисод
29 апрель, 10:40
Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади

Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарга кўра, бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтган.

Бугун давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, жорий ҳафтада III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 апрелида таътилга чиққанди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+