platina.uz

Бухоро ҳокими байрам учун ярим миллиард сўмдан ошиқ пул ажратди

Тошкентда бўлиб ўтган "Наврўз" байрамида қатнашган вилоят ижодий гуруҳининг харажатлари ва вилоятдаги байрам учун 533,7 миллион сўм берилади. 

Жамият
29 апрель, 11:30
Бухоро ҳокими байрам учун ярим миллиард сўмдан ошиқ пул ажратди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг пул ажратиш тўғрисида фармойиши эълон қилинди.

Фармойишга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Наврўз" байрамида қатнашган вилоят ижодий гуруҳининг харажатлари ва вилоятдаги байрам учун 533,7 миллион сўм вилоят маданият бошқармасига ажратилади.

Маданият бошқармаси пулларни мақсадли ишлатиш ва иқтисод қилинганини бюджетга қайтариш чораларини кўради. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари Б.Шахриёров зиммасига юкланган.

Аввалроқ Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов таълим, ободонлаштириш ва бошқа мақсадлар учун 2,5 млрд. сўм ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+