platina.uz

Россия коинотда қуролланишга қарши резолюцияга тақиқ қўйди

Ушбу ташаббус АҚШ ва Япония томонидан кўтарилган. 13 давлат уни қўллади,  Хитой эса бетараф қолди. 

Жаҳон
25 апрель, 9:31
Россия коинотда қуролланишга қарши резолюцияга тақиқ қўйди

Россия коинотда ядровий қуролларни жойлаштиришни тақиқлаш бўйича резолюцияга тақиқ қўйди.

БМТ Хавфсизлик кенгашида овоз бериш чоғида Россия коинотда ядровий қуролланиш пойгасининг олдини олиш бўйича АҚШ ва Япония таклиф қилган резолюция лойиҳасига вето қўйди. 13 давлат ушбу ҳужжатни қўллаб-қувватлади, Хитой эса бетараф қолди.

Лойиҳада ядро қуролининг портлаши ёки коинотда оммавий қирғин қуролининг бошқа ҳар қандай турини қўллаш барча давлатлар манфаатлари учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.

Ҳужжат, шунингдек, Ер атрофидаги орбитада жойлаштириш, самовий жисмларга ўрнатиш ёки бошқа йўл билан космосда жойлаштириш учун мўлжалланган ядро қуроли ёки бошқа оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқмаслик ва улардан тинч мақсадларда фойдаланиш мақсадини фаол илгари суришга чақирилган.

Резолюция лойиҳасига кўра, коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олиш халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдидни бартараф этишини эътироф этган ҳолда, Хавфсизлик Кенгаши коинотни тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш билан шуғулланувчи барча давлатларни халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўлиқ риоя қилишга чақиради.

Резолюция лойиҳаси бўйича овоз беришдан аввал Хитой ва Россия ҳужжатга ўзгартириш киритишди. У матнга барча мамлакатларни "космосда қурол жойлаштирилиши ва коинотда куч ишлатиш ёки куч ишлатиш таҳдидини доимий равишда олдини олишга" чақирувчи банд қўшишни таклиф қилди. Тузатишда, шунингдек, қонуний кучга эга бўлган тегишли кўп томонлама битимларга имкон қадар тезроқ эришишга интилиш зарурлиги ҳақида сўз борди. Тузатиш қабул қилинмади, чунки 15 давлатдан 7 таси унга қарши овоз берди ва бир давлат бетараф қолди: тузатиш қабул қилиниши учун 9 таси ёқлаб овоз бериш керак эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарб томони Россияни космосга ядро қуроли жойлаштиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди. Аммо Россия раҳбарияти буни инкор қилиб чиқди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+