Ўзбекистон Вьетнамни ҳам аямади
Ўзбекистон гуруҳ босқичида юз фоизлик натижа қайд этиб, плей-оффга йўл олди. Жамоа кейинги босқичда Саудия Арабистони билан ўйнайди.
Ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё биринчилиги гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан ҳам йирик ғалабага эришди.
3-0 ҳисобида якунланган ўйинда 4-дақиқадаёқ Алишер Одилов ҳисобни очди. 35-дақиқада Жиянов ўртадаги фарқни иккитага оширди. 39-дақиқада Алишер Одилов дубл қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Шу тариқа Ўзбекистон гуруҳ босқичида юз фоизлик натижа қайд этиб, плей-оффга йўл олди. Жамоа кейинги босқичда амалдаги чемпион Саудия Арабистони билан ўйнайди.
Бир неча кун аввал ўзбекистонликлар Кувайтни ҳам йирик ҳисоб(5:0)да мағлуб этгандилар.