Ўзбекистон ёшлари ғалаба билан бошлади
Айни пайтда терма жамоамиз С гуруҳида пешқадамга айланиб олди.

Саудия Арабистони майдонларида бошланган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон С гуруҳидаги биринчи ўйинида Ливан термасини мағлуб этди.
Биринчи бўлимда жамоалар бир-бирини ўрганишган бўлса, иккинчи таймда голлар ёмғири ёғилди. Якуний ҳисоб 3:2 кўринишини олди.
Гуруҳнинг бошқа ўйинида Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтда Ўзбекистон ёшлари 3 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Иккинчи тур ўйинлари 10 январ куни бошланади, Ўзбекистон Эронга қарши майдонга тушади.
Осиё кубоги, гуруҳ босқичи, 1-тур
Ўзбекистон - Ливан 3:2
Голлар: Саидов 24, Хайруллаев 50, Баҳромов 57 - Шаҳин 65, 90+5