Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалга чиқолмади
Улар чорак финалда Хитой термасига қарши жуда оғир ўйин ўтказди.

Саудия Арабистонида ўтаётган Осиё кубоги чорак финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой термасига пеналтилар сериясида ютқазди.
Ҳар иккала терма жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнади. Аммо ўзбекларнинг ҳужумлари ва зарбалари жуда хавфли тус олди. Шу тариқа ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.
Экстра таймларда учрашув янада қизиди. Аммо барибир ўйинда ҳисоб очилмади. Учрашув тақдири пеналтилар сериясида ҳал бўлди: 2:4
Осиё кубоги, чорак финал
Ўзбекистон - Хитой 0:0
Пеналтилар бўйича: 2:4