Ўзбекистон ёшлари Кувайтни янчиб ташлади
Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг 2-туридан кейин улар пешқадамга айланиб олдилар.
![Ўзбекистон ёшлари Кувайтни янчиб ташлади](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2024-04-20_21-17-15.6d0b35a8d5db.webp)
Ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё биринчилиги гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Кувайт термаси устидан ишончли ғалабага эришиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйди.
5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган ўзбекистонликлардан Давронов 32-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқада Ҳамроалиев, 55-дақиқада Эркинов, 86-дақиқада Холматов, 90+6-дақиқада Норчаев ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
71-дақиқада кувайтликлар футболчиси Ҳамад ат-Тавил футболчимиз Абдурауф Бўриевга қўполлик ишлатгани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шунингдек, 90+3-дақиқада ҳамюртларимиз бир пеналтини ура олмади.
Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар термаси гуруҳда пешқадамга айланиб олди. Нариги ўйинда Вьетнам Малайзияни 2:0 ҳисобида енгди. 3-тур доирасида гуруҳ пешқадамлари 23 апрел куни куч синашадилар.
Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, гуруҳ босқичи, 2-тур
Кувайт - Ўзбекистон 0:5
Голлар: Давронов 32, Ҳамроалиев 49, Эркинов 55, Холматов 86 пен., Норчаев 90+6
Малайзия - Вьетнам 0:2
Голлар: Ван Канг 39, Мин Коа 60