platina.uz

Ўзбекистон ёшлари Эронни юта олмади

Шу тариқа ҳамюртларимиз гуруҳда иккинчи ўринни эгалладилар.

Спорт
19 февраль, 18:20
Ўзбекистон ёшлари Эронни юта олмади

Бугун Осиё кубогининг 3-тур ўйинида Ўзбекистон ва Эрон ёшлари майдонга тушди. Эронликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эҳтиёткор ўтган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Аммо 52-дақиқада ҳимоячимизнинг қўпол хатоси голга сабаб бўлди.

Сўнг 66-дақиқада Эрон пеналтидан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ўринбоевнинг 81-дақиқадаги голи ҳисобни қисқартирди холос.

Шу тариқа Ўзбекистон гуруҳда иккинчи ўринни олди. Энди Япония ё Жанубий Корея кейинги босқичда рақибимиз бўлади.

Осиё кубоги U20, 3-тур

Ўзбекистон - Эрон 1:2
Голлар: Ўринбоев 81 - Мазраҳ 52, Ғолизода 66 пен.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+