Маданий мерос объектлари рўйхати кенгайтирилди

Янги рўйхатда айрим метро бекатлари, телеминора,  "Ўзбекистон" меҳмонхонаси,  Эски жўва бозори гумбазлари кабилар бор. 

Жамият
23 апрель, 14:35
Маданий мерос объектлари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистонда миллий маданий мерос объектлари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан 21 та бино модернизм даври объекти мақомига эга бўлиб, миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди.

Биринчи босқичда рўйхатга 11 та янги объект киритилди:

• “Қуёш гелиокомплекси”;

• “Ўзбекистон” меҳмонхонаси;

• Давлат санъат музейи;

• Тошкент телеминораси биноси;

• “Эски жува” деҳқон бозорининг 8 та мовий гумбази;

• “Шодлик” меҳмонхонаси;

• “Илҳом”театри;

• Космонавтлар метро бекати;

• Residense Park меҳмонхонаси биноси;

• Авиасозлар саройи;

• Кўкрак жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти.

Рўйхатга киритилган 10 та объект ҳолатига қўшимчалар киритилди:

• Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг кўргазмалар павильони;

• Туркистон концерт зали ва ёзги майдон биноси;

• Тошкент телевидениеси биноси;

• 17 қаватли монолит турар-жой биноси (“Марварид”);

• Алишер Навоий номидаги санъат саройи биноси;

• Тошкент давлат цирки биноси;

• Халқлар дўстлиги санъати саройи биноси;

• Ўзбекистон тарихи давлат музейи биноси;

• Дипломат Половцевнинг уйи (Ўзбекистон амалий санъат музейи);

• “Мовий гумбазлар” кафеси.

Мазкур қарор Ўзбекистон халқининг миллий бойлиги ҳисобланган модернизм даври моддий маданий меросини муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, ёдгорликларни тизимлаштириш, рўйхатини тузиш, уларнинг тарихийлигини сақлаш ҳамда уларнинг аҳамиятини ошириш мақсадида қабул қилингани маълум қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+