platina.uz
Жамият

Бобур кўчасидаги уй бўйича судга даъво аризаси киритилди

Аввал ушбу уй масаласида депутат Алишер Қодиров баёнот билан чиққанди. Қодиров бинони "ҳеч кимга керак эмас" дея тарифлаб, Маданий мерос агентлигини миллий меросни асрашга эътибор қаратишга чақирди.  

Бобур кўчасидаги уй бўйича судга даъво аризаси киритилди

Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган маданий мерос объектини муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган ҳуқуқий чоралар бўйича маълумот берди.

Агентлик томонидан мазкур тарихий бинонинг сақланишига таҳдид солаётган ўтган йилларда қабул қилинган қарорларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Бош прокуратурасига расмий мурожаат юборилган.

Бош прокуратура Маданий мерос агентлигининг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Қонунчилик бузилишларини бартараф этиш мақсадида назорат органи томонидан тегишли ҳоким қарорини ноқонуний деб топиш талаби билан судга даъво аризаси киритилди.

Агентлик мамлакатнинг маданий ва тарихий меросини муҳофаза қилиш масаласида прокуратура органларининг тезкор муносабати ва принципиал позицияси учун миннатдорлик билдирди.

“Конституциямизнинг 61-моддасида фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлашга мажбур экани аниқ ва тиниқ қилиб белгиланган. Қонун барча учун баробар. Шахсий манфаатлар йўлида мамлакатнинг маданий меросини йўқ қилишга қаратилган ҳар қандай уринишларга биз қатъий ва фақат қонуний тартибда курашамиз. Ўзбекистон тарихини бузиб ташлашга йўл қўймаймиз”, — дея таъкидлади Маданий мерос агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов.

Эслатиб ўтамиз. Бобур кўчасидаги ушбу уй масаласида депутат Алишер Қодиров баёнот билан чиққанди. Қодиров бинони "ҳеч кимга керак эмас" дея тарифлаб, Маданий мерос агентлигини миллий меросни асрашга эътибор қаратишга чақирди. Сўнгра агентлик ушуб уйга бюджетдан пул сарфланмаслиги бўйича ҳам тушунтириш берди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid