Қашқадарё ва Самарқандда солиқ раҳбарлари тайинланди

Жумладан, Самарқанд солиқ бошқармаси раҳбари Қашқадарёга ўтказилган. 

Иқтисод
17 апрель, 13:19
Қашқадарё ва Самарқандда солиқ раҳбарлари тайинланди

Қашқадарё ва Самарқандда солиқ раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди

Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Сирожиддин Эшматов тайинловга қадар Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сирожиддин Эшматов 1971 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Толлиев Элёр Мусурманович Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Элёр Толлиев 1983 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган

Элёр Толлиев мазкур тайинловга қадар Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+