Ўзбекистон муҳим турнирни ғалаба билан бошлади
Қатарда ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди.
Спорт
17 апрель, 19:36
Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича U23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон ва Малайзия термалари куч синашди.
D гуруҳидан ўрин олган учрашувда ўзбекистонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 10-дақиқада Жасур Жалолиддинов пеналтидан гол киритди. 86-дақиқада эса Улуғбек Ҳошимов фарқни иккитага оширди.
Энди ўзбекистонликлар Қувайтга қарши майдонга тушадилар.
Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионатда юқори натижа кўрсатган жамоалар олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритадилар.
Телеграмда кузатиб боринг!