"Davr Bank" мансабдори тадбиркор билан тил бириктиргани фош бўлди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида банкка боғлиқ жиноий иш кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида фирибгарликда айбланиб судланган МЧЖ директорига (у “Davr Bank” Учтепа филиалининг кредит мониторинги бўйича катта менежери лавозимида ишлаб келган шахс тил бириктирган)га суд ҳукми чиқарилди. Ҳукм Platina.uz таҳририятида мавжуд.
Суд ҳужжатида маълум бўлишича, тадбиркор бир МЧЖни норасмий равишда тўлиқ ўзи бошқариб келиб, ХАТБ “Davr Bank” Учтепа филиалида ишлаб келган Р.ХХХХ билан гаровга қўйилган мулкни тақиқдан ечиш борасида ўзаро тил бириктирган. Улар 60 ой муддатга ажратилган 3.309.334.000 сўмга тенг бўлган 350.000 АҚШ долларини кредитни тўлиқ сўндирилмаган бўлсада, банк хатини сохталаштириб, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрига тақдим этиб, мулкни тақиқдан чиқарганлар.
Учтепа туман прокуратураси терговчиси Т.Гафуровнинг 2023 йил 21 декабрдаги қарорига кўра бан ходими Р.ХХХХга оид қисми, ЖПК 84-моддаси 5-қисмининг 1-бандига асосан тугатилган.
Судланувчи тадбиркор Т.ХХХХ ўз айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатув бериб ўтган. ХАТБ “Davr Bank” Учтепа филиалининг 2024 йил 5 февралдаги хатига кўра банк олдидаги Т.ХХХХнинг кредит бўйича қарздорлиги 2.879.044.074 сўмни ташкил этиб, гаров тариқасида тақдим этилган кўчар ва кўчмас мулклар кредит пулларини сўндиришга етарли дея баҳоланган.
Суд судланувчи Т.ХХХХнинг ХАТБ “Davr Bank” Учтепа филиалидан олинган кредит пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш мақсади бўлмаган, тергов органи томонидан пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликда ифодаланган айб, асоссиз эълон қилинган деб ҳисоблади. Лекин суд унинг ҳужжатни қалбакилаштириб, иш юритгани, буни билиб туриб амалга оширгани тўғри баҳоланган дея хулоса қилган.
Якуний ҳукмга кўра, ЖК 59-моддасининг 8-қисми ва 61-моддаси тартибида Т.ХХХХга, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2023 йил 22 августдаги ҳукми билан тайинланган, жарима жазосини тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 399,5 баравари миқдоридаги 119.850.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Аввалроқ Халқ банки мансабдори катта пулни ўзлаштиргани учун жазоланганди.