platina.uz

Тошкентда банк ходими ва шериги фирибгарликда айбланмоқда

Улар жабрланувчига ипотека кредити ажратиб беришни ваъда қилиб, 61 минг доллар маблағни қўлга киритган. 

Жамият
18 октябрь, 11:13
Тошкентда банк ходими ва шериги фирибгарликда айбланмоқда

Сергели туманида фуқарога ипотека кредити ажратиб бериши эвазига 61 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.Э.га янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+