platina.uz
Жаҳон

Қозоғистондаги сув тошқинларида қарийб 100 минг киши эвакуация қилинди

Ушбу тошқинлар сўнгги 80 йилдаги энг йирик табиий офат дея баҳоланган эди. 

Қозоғистондаги сув тошқинларида қарийб 100 минг киши эвакуация қилинди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатдаги сув тошқини билан боғлиқ вазият бўйича маълумотларни янгилади.

"Фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан 99 127 киши, жумладан 36 365 нафар болалар эвакуация қилинди", — дейилади бошқарма хабарида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, вақтинчалик жойлаштириш марказларида 6516 киши, жумладан, 3167 нафари болалар қолмоқда. Уй-жойлар ва уларга туташ ҳудудлардан 8,9 миллион куб метрдан ортиқ сув чиқарилди, 1,6 миллиондан ортиқ қоп ва 1,2 миллион тонна инерт материал ётқизилди. 2983 та турар-жой биноси ва 1868 та ҳовлидан сув йўналтирилди. Давлат моддий захирасидан 264 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари чиқарилди, дея хабар қилди қутқарувчилар.

Эслатиб ўтамиз, Урал дарёси ҳавзасида жойлашган Россия ва Қозоғистон давлати ҳудудларида сув тошқинлари кузатилмоқда. Қозоғистон президенти мазкур тошқинларни" сўнгги 80 йилдаги энг йирик табиий офат" дея атади. Актобе, Атирау, Оқмўла, Шарқий Қозоғистон, Павлодар вилоятларида табиий офат давом этмоқда.

Таъкидлаш керак, сув тошқинлари Каспий денгизига қуйиладиган Урал дарёси сув ҳажмининг ортиши ва тошиши билан боғлиқ. Россия ҳам қарийб 120 минг киши яшайдиган Орск шаҳрининг айрим қисмларини сув босган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid