platina.uz

Фарғона шаҳар ҳокими бюджетдан ярим миллиард сўмга яқин ажратди

Мазкур қарор шаҳарда барпо этилаётган "Экошаҳар" лойиҳаси билан боғлиқ. 

Жамият
12 апрель, 9:55
Фарғона шаҳар ҳокими бюджетдан ярим миллиард сўмга яқин ажратди

Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров айрим харажатлар учун 450 миллион сўм ажратди.

Фармойишга кўра, мазкур маблағ шаҳарда барпо этилаётган "Экошаҳар"ни зарур инфратузилма билан таъминлашда учун суғориш тармоқларини жорий қилиш учун ва қудуқлар насос агрегатларини янгилаш билан боғлиқ харажатларга сарфланади. Жумладан, 300 млн. сўм суғориш тизими учун, 150 млн. сўм эса насос агрегатлари учун ажратилади.

Пуллар 2024 йил бюджетининг бошида шаклланган эркин қолдиқлар ҳисобидан Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига берилади.

Фармойиш ижросини назоратга олиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Мўминов зиммасига юкланган

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+