Пискент туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди
Аввалги ҳоким Нодирбек Якубов ўз аризасига кўра ишдан кетган.

Арипов Музаффар Акбарович - Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Музаффар Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Пискент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Якубов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.