Андижонда 20 та мактаб ва боғча биноси бузилади
Қарор қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосаси ва таълим бошқармаси хатига асосан қабул қилинган.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қарори билан вилоят мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги яроқсиз ҳолатда бўш турган давлат объектлари бузилади.
Қарор вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосаси ва Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хатига асосан қабул қилинган. Унга кўра, 20 та боғча ва мактаб биноси бузилади. Таълим бошқармаси биноларни бузишдан олинган яроқли материалларни балансда сақловчи ташкилотларга кирим қилишни таъминлайди. Бузишдан бўшаган ер майдонлари таълим бошқармаси балансида қолдирилади.
Бузилиши белгиланган бинолар вилоят бўйича 20 та, шулардан иккитаси Андижон шаҳрида жойлашган. Андижон туманида битта, Асакада, Бўстон, Жалақудуқ, Марҳамат ва Олтинкўлда иккитадан, Шаҳрихонда эса учта объект бузилади. Шунингдек, Пахтаобод, Хўжаобод, Избоскан, Қўрғонтепада биттадан бино бузилади.