Тошкент метросига янги поездлар олиб келинди
Май ойида яна 3 та метро поезди олиб келинади, бу орқали ҳаракатлар оралиғи қисқариши мўлжалланмоқда.
Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК хабар берди.
Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
Хабарда айтилишича, 2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросига сўнгги бор феврал ойида ҳам янги поездлар олиб келинганди. Сўнгги вақтларда метрода поездларнинг тўхтаб қолиши ва тирбандлик бўйича шикоятлар вужудга келаётганди.