platina.uz

Тошкент шаҳри ва вилояти бўйлаб ҳарбий техникалар ҳаракатланади

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди.

Сиёсат
6 апрель, 11:41
Тошкент шаҳри ва вилояти бўйлаб ҳарбий техникалар ҳаракатланади

Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолисини огоҳлантирди. Вазирлик хабарига кўра, бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди.

Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмалари ва тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.

Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+