Фармацевтика маркази директори ишдан кетди

Агзам Нартаев 2023 йил сентябрида ушбу лавозимни эгаллаганди. 

Жамият
5 апрель, 20:28
Фармацевтика маркази директори ишдан кетди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Нартаев Агзам Орумбаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

А. Темиров 2009 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган.Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Янги тиббий техника қўмитаси раиси, Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази бўлим бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги  директори ўринбосари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Агзам Нартаевни 2023 йил бошларида, марказда бўлим бошлиғи сифатида ишлаганида собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов порахўрликда айблаган. Аммо шундан етти ой ўтгач, 2023 йил сентябрида А.Нартаевнинг ўзи Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори этиб тайинланиши шов-шувга сабаб бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+