Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди
Шаҳноза Султанова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Султанова Шаҳноза Абдувахитовна Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Шу кунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Умарова Нодира Нигматуллаевна бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифадан озод қилинган.
Шаҳноза Султанова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор лавозимларни эгаллаб келган.
Шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввал Спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Дурдона Раҳимова ҳам Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлганди.