platina.uz

Ўн йил аввал қамалган ИИББ ходими оқланди

2014 йилда пора олишда айбланиб, уч йилга озодликдан маҳрум этилган ИИББ ППХ ходими оқланди.

Жамият
3 апрель, 16:00
Ўн йил аввал қамалган ИИББ ходими оқланди

2014 йилда пора олишда айбланиб, уч йилга қамалган ИИББ ППХ ходими оқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясининг ҳукмида маълум қилинган. Суд ҳукми Platina.uz`да мавжуд.

Маълум бўлишича, И.Х Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-батальон 2-отряд милиционери лавозимида ишлаган. У ЖК 210-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан ЖКнинг 45 ва 57-моддаларини қўллаб, 3 йил ички ишлар идоралари тизимида ва мансабдорлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.

Суд ҳукмида И.Х 2013 йил ноябрида шериги билан қоидани бузган ҳайдовчидан 1,5 млн. сўм талаб қилиб, 700 минг сўм олгани ва 350 минг сўмдан бўлишиб олгани айтилган. Лекин биринчи инстансия гувоҳлар кўрсатувларини ишончлилик эканлигини тасдиқловчи бошқа далилларни аниқлаш чораларини кўрмасдан, маҳкум И.Хасановни айбли деб топиб, барвақт хулосага келган.Бундан ташқари И.Х хизмат вазифасига жамоат тартибини сақлаш учун масъул бўлиб, бунда унинг хизмат вазифаларига автоуловларни тўхтатиш, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш ёки автоуловларни жарима майдончасига жойлаштириш кирмаган. Шунингдек, ҳодиса содир бўлган куни жарима майдонига машинаТ.Қурбонов томонидан бошқариб борилиб, айнан унинг томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу ҳолатда И.Хасановнинг иштироки бўлганлигини тасдиқловчи ишончга сазовор ва рад этиб бўлмайдиган далиллар аниқланмаган. Гувоҳ А.Юлдашевнинг кўрсатувларига мувофиқ, ундан 1.500.000 сўм пулларни айнан И.Хасанов сўрамаган ва олмаганлиги аниқланди.

Суд ҳукмига кўра, жиноят ишининг И.Х.га оид қисми ЖПК 83-моддаси 1-қисмининг 2 ва 3-бандларига асосан тугатилди ва жиноят ишига унинг алоқаси бўлмагани сабаб оқланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+