Китоб туманига ҳоким тайинланди
Аввал бу вазифада 2022 йилдан буён Ўктам Пардаев ишлаб келаётганди.
Қашқадарё вилояти Китоб туманига янги ҳоким тайинланди.
Бугун халқ депутатлари Китоб туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Ғафуров Рустам Абдирасуловични Китоб тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Рустам Ғафуров 1984 йилда туғилган. Тошкент ирригация ва миллиорация институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон Республикаси банк академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Китоб туманига 2022 йил ёзидан буён Ўктам Пардаев раҳбарлик қилиб келаётганди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, у ўз истагига кўра, ҳокимлик кетиш ҳақида ариза ёзган.