platina.uz

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайтди

У аввал Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаган. 

Жамият
2 апрель, 9:40
Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайтди

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Бугунги кунга қадар у Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келганди.

Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти Кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган ҳамда ўтган йиллар давомида қатор масъул вазифаларда фаолият юритиб келган.

У 2020 йилда ҳам Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланганди.

2023 йил январда эса Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари лавозимига ўтганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+