Пойтахт ҳокими халқ шароитлари учун камроқ пул ажратди
Шавкат Умрзоқов қарори билан бюджет захира маблағларидан 824,8 млн. ажратилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов маблағ ажратиш бўйича янги қарорни имзолади. Унга кўра, 824,8 миллион сўм пул Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига тақдим этилади.
Ушбу маблағ қуйидагича сарфланиши кўзда тутилган: "Туризм ҳалқаси"ни барпо этишда йўлаклар ва велойўлаклар баро қилиш, очиқ турдаги автотураргоҳлар ва суғориш ва ирригация инфратузилмасини қуриш учун 213,6 млн. сўм ажратилади.
"Сархумдон" маҳалласидаги темирчилик устахоналарини таъмирлаш учун 138,7 млн. сўм, "Чорсу" ва "Эски жўва" бозорларини реконструкция қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун 119,5 млн. сўм, маҳаллалар ҳудудларида микробоғлар ва сайилгоҳлар қуриш учун 149 млн. сўм ажратилади.
Шунингдек, Самарқанд дарвоза маҳалласидаги "Ёпиқ спорт ва мажмуаси"га 177,0 млн. сўм берилади.
Аввалроқ ҳоким Шавкат Умрзоқов Тошкент ҳокимлиги биноси ва бошқа харажатлар учун 7,3 млрд. сўм маблағ ажратганди.