platina.uz

Сирдарё ҳокими юзага келган қарздорлик учун 3,8 млрд. сўм ажратди

Маблағ вилоят бюджетининг эркин қолдиқлари ҳисобидан тақдим этилади. 

Иқтисод
27 март, 10:00
Сирдарё ҳокими юзага келган қарздорлик учун 3,8 млрд. сўм ажратди

Сирдарёда "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази" қурилишида юзага келган қарздорликларни қоплаш учун 3,8 млрд. сўм ажратилади.

Бу ҳақда ҳоким Акмалжон Маҳмудалиевнинг тегишли фармойиши қабул қилинди. Маблағ вилоят бюджети эркин қолдиқ пуллари ҳисобидан "Ягона буюртмачи" ДУКка ажратилади.

Ажратилган маблағ доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар вилоят ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилади.

Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Давлат молиявий назорат бошқармаси маблағларнинг ишлатилиши жараёнини назоратга олади ва якуний текширув ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ҳокимлик биноси ва зарур харажатлар учун 7 млрд. сўмдан ошиқ маблағ ажратганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+