platina.uz

Францияда террор таҳдидининг энг юқори даражаси жорий этилди

Бу Москвадаги теракт билан боғлиқлиги айтилди. Бундан ташқари Германия ички ишлар вазирлиги ҳам огоҳлантириш билан чиқди. 

Жаҳон
25 март, 11:16
Францияда террор таҳдидининг энг юқори даражаси жорий этилди

Францияда террор таҳдидининг энг юқори даражаси жорий этилди. Бунга Москвадаги теракт сабаб бўлган.

Москвадаги терактдан сўнг Франция террорчилик ҳужумлари хавфининг энг юқори даражасини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири маълум қилди, деб ёзади DW.

Франция бош вазири Габриэл Аттал ижтимоий тармоқларда ёзганидек, 23 март куни мамлакат раҳбари Эммануэл Макрон Елисей саройида мамлакат Мудофаа ва Миллий хавфсизлик кенгашини чақирган. Аттал кенгаш чақирилишига сабаб сифатида 22 март куни Москва яқинидаги Красногорскдаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган терактни кўрсатди.

"ИШИД ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани ва мамлакатимизга қилинаётган таҳдидларни инобатга олиб, биз Вижипират ( террор таҳдиди бўйича огоҳлик)ни энг юқори даражага кўтаришга қарор қилдик - бу ҳужумга ўта шайликни англатади", - деди Аттал.

Шунингдек, Германия ички ишлар вазирлиги ҳам террор хавфидан огоҳлантириш билан чиқди, дея ёзади Süddeutschen Zeitung газетаси. Улар ИШИДнинг "Хуросон" бўлинмаси фаоллашганини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Россия пойтахти Москва яқинида террорчилик акти содир этилди. Қурбонлар сони 180 кишини ташкил этди, суд 4 нафар гумонланувчини қамоққа олиш бўйича ҳукм чиқарди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+