Эртадан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади
Иситиш даври 2023 йил 6 ноябрдан босқичма-босқич бошланганди.
26 мартдан Тошкент шаҳрида 2023-2024 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатишни тасдиқлаш қоидалари тўғрисида"ги 194-сонли қарорига асосан, Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан юқори бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан тамомланиши белгиланган.
"Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар гидрометеорология марказининг маълумотларини ҳамда ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 26 март кунидан 2023-2024 йилги иситиш даври якунланишини маълум қиламиз" дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2023-2024 йилги иситиш даври 2023 йил 6 ноябрдан бошланганди.