Қашқадарёда газ баллони портлаши оқибатида 37 киши жабрланди
Ҳодиса байрам сайли вақтида юз берган.
Қашқадарёда байрам сайли вақтида газ баллони портлади, 37 киши жароҳат олган. Вилоят прокуратураси мазкур маълумотни тасдиқлади.
2024 йилнинг 18 март куни Кўкдала туманида ўтказилаётган сайлда газ чақнаши натижасида газ балон портлаб кетган.
Оқибатда, 37 нафар фуқаролар ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олиб, шифохонага олиб келинган ҳамда 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган. 17 нафар кишининг аҳволи қониқарли бўлганлиги боис амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 нафарида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги сабабли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуруратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
207-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.