ҲАМАС ҳарбий қанотининг муҳим етакчиси Марван Исса ўлдирилди

Ҳарбий гуруҳнинг ўзи бу маълумот юзасидан изоҳ бермади. 

Жаҳон
19 март, 9:19
ҲАМАС ҳарбий қанотининг муҳим етакчиси Марван Исса ўлдирилди

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг маълум қилишича,  ўтган ҳафта Исроил ҳарбийлари ҲАМАС гуруҳининг жангари қаноти етакчиларидан бири Марван Иссани ўлдирди.

Исроил аввалроқ Исса Ғазо секторидаги зарба нишони бўлганини даъво қилган, бироқ унинг ўлимини тасдиқламаганди.

"ҲАМАС раҳбарлигидаги учинчи одам Марван Исса ўтган ҳафта Исроил амалиётида ўлдирилган. Қолган етакчи раҳбарлар, эҳтимол, туннеллар тармоғида яширинган", — деди Салливан брифинг чоғида.

Ҳарбий гуруҳ расмийлари Иссанинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

11 март куни Исроил ҳарбийлари Ғазо марказидаги Нусайрат қочқинлар лагери яқинидаги ер ости мажмуасига ҳаво ҳужуми уюштиргани, Исса нишонга олинганини маълум қилди ва уни 7 октябрь куни Хамаснинг Исроилга ҳужуми ташкилотчиларидан бири деб атади.

Исса ҲАМАСнинг ҳарбийлаштирилган қаноти" Ал-Қассам" бригадаларини бошқарадиган Муҳаммад Деифнинг ўринбосари эди.

Исроил қуролли кучлари матбуот котиби Даниел Ҳагарининг айтишича, Исса операцияда ўлдирилганми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас: "Биз зарба оқибатларини ўрганяпмиз ва якуний тасдиқ ҳали олинмаган".

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+