platina.uz

Даврон Ҳидоятов янги лавозимга тайинланди

У бир неча кун аввал Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилганди. 

Жамият
18 март, 9:39
Даврон Ҳидоятов янги лавозимга тайинланди

Даврон Ҳидоятов "Ўзавтосаноат" раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.

Ҳидоятов бир неча кун аввал бошқа ишга ўтиши сабаб Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилганди.

Даврон Ҳидоятов 2021 йил ноябригача Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов 2021 йил ноябрида, Тошкент вилояти ҳокими лавозимини эгаллаб турган вақтида Зулфия Зокирова мажмуаси учун 28 миллиард сўмдан ошиқ пул ажратишга қарор қилганди. Аммо ўша ойда Ҳидоятов ишдан олиниб, унинг ўрнига Зойир Мирзаев тайинланган ва мажмуани қуриш кечиктирилгани маълум қилинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+