platina.uz
Жамият

Улуғбек Розиқулов яна 3 йил муддатга "Ўзавтосаноат" раҳбари бўлди

У 2023 йил март ойида мазкур лавозимга тайинланганди.

Улуғбек Розиқулов яна 3 йил муддатга "Ўзавтосаноат" раҳбари бўлди

Улуғбек Розиқулов "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси лавозимига яна 3 йил муддатга тайинланди.

Шунингдек, АЖ бошқарув раиси ўринбосарлари Д.А.Хидоятов, Б.С.Раҳмонов, Д.Р.Мухамедов ва Ф.Р.Тураевнинг ваколатлари бир йил муддатга узайтирилган.

Улуғбек Розиқулов 2023 йил март ойида мазкур лавозимга тайинланган эди.

Улуғбек Розуқулов (1969 йилда туғилган) Ломоносов номидаги Москва давлат университети битирувчиси, Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти аспирантурасини тамомлаган, иқтисод фанлари номзоди ҳисобланади.

У бу лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан Ўзбекистоннинг Индонезиядаги, 2019 йилнинг октабрь ойидан эса Вьетнамдаги элчиси бўлиб ишлаган.

2017−2018 йилларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (ҳозирги Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports)да бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, унга қадар бош вазир ўринбосари — “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори лавозимларида меҳнат қилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid